Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун

0
477
марта кўрилган.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар “Инсон, жамият, давлат»  тамойилига яъни инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган эзгу амалларга асосланади. Бу хайрли юмушга юртимиздаги фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат ташкилотлар ҳам фаол ҳисса қўшиб келмоқда. 

Ўзбекистон Қизил Ярим  Ой Жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти ва Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамкорлигида 2022 йил 16 март куни  “Коммуникация” дастури бўйича яъни нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ахборот алмашиш мақсадида  семинар ташкил этилди.

Тадбирда  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси вакиллари, Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари хамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда    Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой  Халқаро ҳаракатининг тарихи, таркибий  қисмлари, вазифалари, асосий тамойиллари ҳамда  Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой  Халқаро ҳаракатининг нишонлари уларнинг пайдо бўлиш сабаблари, ҳозирги кундаги фаолияти ва эришилаётган ютуқлари билан таништирилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой  Халқаро ҳаракатининг асосчиси, таркибий  қисмлари, мақсад — вазифалари, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг тамойиллар асосидаги фаолияти тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.

Шу билан бирга  нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, янада ривожлантириш ва уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда, жамиятни эркинлаштиришда фаол иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 2022 йил учун ”Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” мавзусидаги Давлат грантининг 1-танлови эълон  қилинди.

Йиғилишда Жамоат фонди раҳбари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар  Кенгаши депутати  Ҳ.Қўчқарова қатнашиб, жамоат фондининг фаолияти, амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган  грантлар юзасидан батафсил гапирди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари томонидан ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олинди.

 Семинар сўнгида  иштирокчилар билан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан  эълон қилинган Давлат грантининг 1-танлови   юзасидан лойиҳаларни ёзиш бўйича малакали мутахассилар иштирокида  ўқув семинар  ўтказилишига келишиб олинди.

  Мавлуда ТОЖИЕВА, Халқ депутатлари Тошкент   шаҳар Кенгаши  ҳузуридаги Жамоат фонди бош мутахассиси   

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.