Ўзбекистон ва Россия етакчилари бир-бирини қутладилар

0
140
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирига табрик йўллади.

Россия Федерацияси Президенти 
В.В. Путин Жаноби Олийларига 

Ҳурматли Владимир Владимирович!

Сизни ва биродар Россия халқини Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табриклайман.

Кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан биз Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини мисли кўрилмаган юксак  стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқдик ҳамда халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамладик.

Бугун Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги очиқлик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш, бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш тамойиллари асосида фаол ривожланмоқда.

Амалий ҳамкорлигимизнинг барча муҳим йўналишларида яқин ва доимий мулоқот қилиш имконини берувчи ноёб, самарадорлигини исботлаган механизмларга асос солинди.

Ўзаро савдо рекорд кўрсаткичларга етди. Кенг кўламли саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда. Гуманитар ҳамкорлик ривожланмоқда, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, санъат ва таълим соҳаларидаги алоқалар кенгаймоқда.

Биз Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида бундан буён ҳам изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ниятидамиз.

Сизга мустаҳкам соғлик ва давлатчилик фаолиятингизга янги муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса фаровонлик ва равнақ тилайман.

Чуқур ҳурмат билан,

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М. Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий қутловларимни қабул қилгайсиз.

Ўтган ўн йилликлар мобайнида Россия ва Ўзбекистон томонидан барча йўналишларда сермаҳсул ҳамкорлик бўйича катта тажриба тўпланди, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида конструктив шериклик, минтақавий хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш йўлга қўйилди.

Россия-Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини бундан буён ҳам ҳар томонлама мустаҳкамлашимизга ишонаман. Бу, ҳеч шубҳасиз, дўст халқларимизнинг манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадларига мосдир.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса фаровонлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,                

Владимир Путин, Россия Федерацияси Президенти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.