Ассалому-алайкум, азиз юртдошлар! Тошкеннт шаҳар «Соғлом она ва бола» маркази ва gujum.uz сайти Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Эзгу ўйли болалар” танловини давом қилдиради.
Мақсадимиз. Фарзандларининг тарбиясига масъулият билан эътибор бераётган бобожону бувижонлар, ота- оналар ва болажонлар танлов Сиз учун! Бу оилавий танлов бўлиб, таътил вақтини китоб ўқиш орқали болаларнинг ўз исътедодини намоён қила олиш имкониятини яратмоқчимиз.
Танлов тартиби: Азиз болажон, Сиз ўзингиз ўқиб тугатган китобнинг мазмун- моҳиятини қисқача шарҳлайсиз, яъни иншо ёзиб, gujum @ list.ru электрон почтамизга йўллайсиз. Гўзал ва мазмунли ёзилган ҳар бир иншони сайтда ёритиб борамиз. Сайтимизда энг кўп ўқилган учтасининг муаллифини ғолиб деб белгилаймиз. Ушбу танлов бешинчи синф ва ундан юқори синф ўқувчилари учун. Ғолибларни диплом ва қимматбаҳо эсталик- совғалар кутмоқда!
Бошланғич синф ўқувчилари учун эса алоҳида уч ўринлик танловимиз бор. У икки босқичли бўлади. Биринчи босқичда кичкинтойлар, ўзингиз ўқиган китоблар ҳақида ота-онангизнинг ёрдамида фикрингизни ёзиб бизга жўнатасиз(0,5-1 бетлик). Иккинчи босқичда Мутаққиллик байрами арафасида тадбир уюштирамиз. Тадбирда ўқувчилар учун алоҳида ўқиш беллашуви ўтказамиз. Энг тўғри ва ифодали ўқиган болалар орасидан ғолиблар танлаб олинади. Унда албатта, эзгу ўйли кичкинтойларнинг ёзган фикратлари ва сайт муштарийларининг қўллаб қувватлаши ҳам эътиборга олинади. Сизни диплом ва қиммабаҳо совғалар кутмоқда.
Мақсаддан келиб чиқувчи натижалар. Болажонлар яхши ўқишингиз билан ота-онангизга, ўқитувчиларингизга кўмак берасиз. Азиз ота-оналар! Ёзги таътилни фарзандингиз бекор ўтказмаслиги учун унинг ижодий фаолиятини намоён қилиб қўллаб қувватлайсиз, деган умиддамиз.
Сайтимизда китобга муносабатни, шахсий фикрини билдириб ёзилган иншоларнинг муаллифларини оила даврасида китоб ўқиб ўтирган расмлари билан чоп этамиз. Бу Сизни ижодий фикрлашга ҳам, сермазмун мулоқотга ҳам ундайди. Уни сайтнинг ижтимоий тармоқларида ҳам улашамиз.
Биз сизни ижодий фикрлашга, сермазмун мулоқотга ундаймиз.
Раъно ЗАРИПОВА, Тошкеннт шаҳар «Соғлом она ва бола» маркази ва gujum.uz электрон нашр раҳбари