«Стелс-омикрон» мавсумий гриппга ўхшайди

0
126
марта кўрилган.

Мамлакатдаги 2-сонли Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов:

– Энди касаллик яна авж олишни бошлади, бу навбатдаги тўлқин. Биз бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида касалланишнинг кўпайишини кузатмоқдамиз.

– «Стелс-омикрон» варианти, аслида, бу ўша омикрон, шунчаки унинг бошқа шакли. У тезроқ юқади, лекин айни пайтда касалликнинг классик «омикрон» ва «делта»га қараганда енгилроқ эканлигини таъкидлаш мумкин.

– «Стелс-омикрон» мавсумий гриппга ўхшайди, у ўпкага камроқ таъсир қилади ва кўпинча шамоллаш каби давом этади: томоқ оғриғи, бир ёки икки кун давом этадиган юқори ҳарорат, бир жиҳати, бунда ўпка тоза бўлади.

– Касаллик ҳали ҳам кекса, сурункали касал, эмланмаганлар учун хавф туғдиради. Ҳозир касалхонага ётқизилган деярли барча беморлар эмланмаган.

– Бугунги кунда 2014 ўринга мўлжалланган койкаларда 318 нафар беморимиз бор. Ҳар куни 50 га яқин бемор қабул қилинади. Ҳозир даволаниш муддати қисқартирилди. Илгари ўртача оғирликдаги бемор ўртача бир ҳафта давомида даволанган. Ҳозир тахминан беш кун даволанади.

Манба: gazeta.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.