Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилинди.
Ушбу номинацияга 5 та шаҳарлар номзоди қўйилганди: Абу-Даби (БАА); Шанлиурфа (Туркия); Лаос (Нигерия); Душанбе (Тожикистон); Хива (Ўзбекистон).
Овоз бериш натижасига кўра, Хива ютиб чиқди. ИҲТ сессиясида Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилди.
uzbektourism.uz