Китобим – офтобим!  

1
6997
марта кўрилган.

  Бувижоним шундай  дейди:    Китоб беминнат мураббийдир! Китобсиз уй худди қуёшсиз кунга ўхшайди. Китобхонликни ёшликдан, оиладан бошлаш керак,     

Бувижоним тавсияси билан ёзги каникулда жуда кўп китобхонларни ўқияпмиз. Китоб ўқиганимда  товуш чиқариб ўқишни хуш кўраман. Укаларим  Асадбек ва Амирбекларни ёнимга чорлайман. Улар ҳам китобни жуда севиб ўқийдилар. Бизнинг энг севимли китобимиз «Алиса мўъжизалар мамлакатида» номли эртакдир.

Ушбу  китоб инсон ҳаётида ҳар хил воқеа-ҳодисалар бўлиб туриши, инсоннинг ички дунёси ниҳоятда ёрқин ва жозибали бўлиши ҳақида. Биз болалар эса китобни ўқиб, воқеаларга қандай муносабатда бўлишимиз кераклиги бўйича хулоса чиқардик.

Эртакни қайта-қайта ўқиб, Алисани бошидан кечирганлари, унинг орзу умидлари, босиб ўтган йўлларига жуда қизиқдик. Эртакдаги қуён орқали тезликни, соат орқали вақтни беҳуда  ўтказмасликни, мушук хатти-ҳаракатлари эса яхшиликларни мўъжиза каби амалга оширишни англадик. Ёвузлик маликасининг қилмишлари эса хаммани ёмонликлардан эхтиёт бўлишга чақиради.  Болалар учун бу ҳаёт фақат ўйин-кулги, қаҳқаҳадан иборат эмас, ўқиш, изланиш  меҳнатга меҳр туфайли деб тушундим.

Лекин, барибир яхши ният ва орзулар қилсам мўъжизалар албатта, бўлишига ишонаман. Тенгдошларимга бу китобни ўқишни тавсия қиламан, Ушбу ғайриоддий ва ҳайратланарли китобни варақлаб, сиз болалик қандай қизиқарли, беғубор ва мўъжизаларга бой эканини тушунасиз.

Нодирахон Рустамова

Ёйиш

1 мулоҳаза

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.