Қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг «Оқ кема» қиссаси ўтган асрнинг 70-йилларида ёзилган. Асарда инсоний гўзаллик, эзгулик ва турмуш зиддиятлари, экология муаммолари теран тасвирланади.
Мен ушбу асар асосида ишланган кинони кўргандим. «Оқ кема» кинофильми ҳам асар каби шуҳрат қозонган.
Пойтахтнинг Юнус Ражабиий номидаги маҳалла миникутубхонасининг QR кодли афишасидан китоб матнини телефонимга юклаб олдим. Ва маза қилиб уйда ўқидим.
Асарда турфа феълли одамлар-ижобий ва салбий образли кишилар тасвирланган. Асарнинг бош қаҳрамони орзулар оғушидаги гўдак. Кичкина бола орқали оила муаммолари, норасида боланинг ўй – хаёллари, отасига бўлган соғинчи ифодаланган. Болакай балиққа айланиб, бобоси айтган оқ кемага сузиб бориб, ота- онасининг дийдорига тўйиб яшашни орзу қилади. Ана шу гўдакларга хос хаёллари уни озорлайди. Ушбу китобни ўқишни нафақат тенгдошларимга, катталарга ҳам тавсия қиламан.
Дилафрўз Ражабова