Гурлан тумани Гулистон қишлоғидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг 7-«б» синф ўқувчиси Рўзматова Дурдона ва 2-синф ўқувчиси Рўзматов Аброрбек Янги Ўзбекистон боғини суратини чизиб таҳририятга юборишибди.
– Биз таътилда ушбу боғни сайру саёҳат қилдик. Бизга жуда ёқди. Укам Янги Ўзбекистон боғини тасаввурида қайта гавданлантириб, расмини чизди. Мен унга ёрдамлашиб юбордим, – дейди Дурдона, – Ижодий ҳамкорлик, ҳамфикрлилик яхшида!
gujum.uz