Болаларда компютер ва ахборот воситаларига қарамлик юзага келаётганлигини аниқлаш

0
253
марта кўрилган.

Болаларда компютер ва ахборот воситаларига соғлом қизиқиш ёки гаджетларга қарамлик юзага келаётганлигини қандай аниқлаш мумкин.

Бунинг учун бола хатти-ҳаракатларини кузатиш ва қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш лозим:

Бола қанча вақтини компютер ўйинлари билан ўтказишини аниқлаш керак.  Агар бир соатдан ортиқ бўлса қарамлик хавфидан ташвишланиш мумкин. Бола компютер ёки планшет кабиларсиз ҳам ўйинлар билан шуғуллана олиши ҳам аҳамиятли. Болани овқатланиш ёки бирор бошқа сабаблар билан чақирилганда компютер ёнидан кетиб, қанчалик тез жавоб беради ёки чақирган инсон олдида ҳозир бўлиши ҳам ушбу касалликка мойилликдир. Боланинг қоғозга қалам ёки бўёқ билан расм чизишга ёки китоб ўқишга қизиқишларининг мавжудлиги ҳам кўп ҳодисаларнинг олдини олиш кераклигини кўрсатади. Айниқса, боланинг бир ёки бир неча кун мобайнида компютердан фойдаланмай, бошқа машғулотлар билан бандлигига эътибор қаратиш зарур.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, боланинг компютер ўйинларига қарамлик даражаси ёки шунчаки ундан баъзан зарур ҳолатлардагина фойдаланиши ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин. Бундан ташқари, компютер ўйинларига қарамлик юзага келиши мумкинлигини боланинг хатти-ҳаракатидаги белгиларга мувофиқ ҳам аниқлаш мумкин: мунтазам компютер ўйинлари билан банд бўлган бола шахсий хусусиятларида илгари кузатилмаган жиззакилик. асабийлик, гапга қулоқ солмаслик. инжиқлик, тажавузкорлик, энурез… кабиларнинг юзага келиши компютерга қарамликдан дарак беради.

Бола психикаси компютер ўйинлари даврида зарарланиши ва ортиқча юклама олиши мумкин. Бунга ҳаяжонга солувчи, салбий кутилмаган сюжетларга эга, руҳий зўриқтирадиган ўйинлар мисол бўла олади. Болаларда кўпинча қуйидаги:

компютер олдида бола кайфиятнинг яхшилиги; ўйиндан тўхташни хоҳламаслик; компютер олдида узоқ вақтни кўнгилли ўтказиш; компютер олдида оила ва яқинларга қўпол муносабатда бўлиш; ўз фаолияти ҳақида ёлғон гапириш каби салбий психологик белгилар пайдо бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, қуйидаги салбий жисмоний белгиларни кузатиш мумкин: кўзда қичишиш ва киприкларини пирпиратиш ва бош ҳамда бел оғриги; овқатланиш тартибига риоя этмаслик; шахсий гигиенага риоя этмаслик: тўйиб ухламаслик кабиларни кузатиш мумкин.

Афсуски. ҳозирги даврда деярли кўпчилик болакайлар очиқ ҳавода фаол ҳаракатли ўйинлар: масалан варрак учириш. копток ўйнаш, бекинмачоқ ва бошқалар билан шуғулланмаяптилар. Ахир фаол ва соғлом турмуш тарзи — бу болаларнинг соғлом ривожланишларининг гаровидир. Бунинг ўрнига турли фильмлар томоша қилиш, мобил телефонлари ва планшет ва бошқалардаги ўйинлар билан кўп вақт ўиказадилар. Болаларнинг соғлом ривожланиши, уларнинг таълим-тарбиялари учун ота-оналар жавобгардирлар.

 Агар улар болага китоб мутоласи ва бошқаларга жалб этиш,  шунингдек, жажжи гўдаклик давриларидаёқ ахлоқ-одоб меъёрлари асосида муҳим қоидаларни сингдириб бориш аввало, ота-она ва тарбиячи ҳамда ўқитувчиларнинг асосий бурчларидир.

 Сайёра МИРЗАЕВА, Чирчиқ давлат педагогика университети Психология кафедраси доценти

 
 
 
 
 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.