Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан эзгу тилаклар йўллади

0
102
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан ХХР Раиси Си Цзиньпинга табрик йўллаб, унга ва дўст Хитой халқига эзгу тилакларини билдирди.

Мактубда дунёдаги мураккаб вазиятга қарамай, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда тобора мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланган.

Яқинда Ўзбекистон Республикасига амалга оширилган давлат ташрифи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтган сермаҳсул учрашувлар мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг янги даражасига кўтаргани қайд этилган.

Манбаа:  Президент матбуот котибининг расмий  канали

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.