Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари МДҲ саммити доирасида учрашдилар

0
116
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Марказий Осиёда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президентлар олий даражада эришилган, энг аввало, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги соҳаларида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги келишувларни рўёбга чиқариш зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, минтақавий тузилмалар, шу жумладан ШҲТ ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here