Ҳумо аренасида ўтказилган ўзбек спорти тарихидан зарҳал ҳарфлар билан жой олган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.
Мамлакатимиз илк бор мезбонлик қилган (6-13-октябрь кунлари) ушбу мусобақада дунёнинг 82 мамлакатидан ташриф буюрган ва жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан жой олган 600 нафарга яқин дзюдочилар кураш олиб боришди.
Ўзбекистон жамоаси беллашувда 2 та олтин медал билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди. Бу ютуқ эса ўзбек дзюдоси учун улуғвор ва қувончли воқеа бўлди.
GUJUM.UZ