МАЪНАВИЯТ ШУЪЛАЛАРИ: ЕТТИ ЮЗ ДОНА КИТОБ СОВҒА ҚИЛИНДИ

0
231
марта кўрилган.

Сариосиё туманида қад кўтарган ахборот-кутубхона марказининг китоб жовонлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тақдим этилган китоблар билан янада бойиди.

2022 йилнинг 29 октябрь куни Сариосиё ахборот-кутубхона марказига Ёзувчилар уюшмаси раиси,Ўзбекистон  халқ шоири Сирожиддин Саййид  еиакчилигидаги  гуруҳ томонидан турли номдаги 700 дона бадиий китобни кутубхона ходимлари, ёш китобхонлар чинакам адабиёт карвони сифатида қабул қилишди.

Тадбир ижод байрамига айланиб кетди. Шоирнинг Ватанни, ота-онани мадҳ этувчи шеърларидан руҳланган ёш китобхонлар тадбир иштирокчиларига ўз ижод намуналаридан ўқиб берди. Энг ёш иштирокчи — беш ёшли Бибидавлатойнинг китоб қучоқлаб, она ҳақида айтган тўрт қатор шеъри ҳаммани ҳайратга солди.

Совға қилинган ушбу китоблар маънавият чироғи бўлиб, Бибидавлатой каби минглаб мамлакатимиз келажаги бгунги болаларнинг қалбини қуёш каби ёритишида тилакдошмиз.

Тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда. 
Яҳёхон Фаёз, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.