Гўзаллик дунёни қутқаради, дейди алломалар. Ҳалмлик яъни мулойимлик ила гапира билиш эзгулик, дейди донишмандлар.
Дарҳақиқат, билган кишига гапдан гапни, сўздан сўзни фарқи бор.
Битта нарсага қараб икки хил гапириш, икки хил фикрлаш мумкин. Масалан, тиканли гулга қараб, бир киши дейди: Дунё қандай ёмонки, ҳатто гўзал гулларда ҳам тикон бор… Иккинчи киши дейди: Дунё қандай гўзалки, ҳатто тиконларнинг ҳам гули бор…
Ҳаёт тарзингиз ҳам, ён атрофингиздаги дўстларингингиз ҳам гап-у сўзингизга, мушоҳада-ю фикрларингизга, амалларингизга ҳамоҳангдир.. Ҳаммаси дунёга қандай кўз билан боқишингизга, сўзингизга, ҳалмлигингизга боғлиқ…
gujum.uz