Спорт курашлари бўйича Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли кечди.
Барча рақибларни 67 кг вазн тоифасида мағлуб этган Аброр Атабоев олтин медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз финалда япониялик Кётаро Собагега ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бу 21 ёшли курашчимизнинг катталар ўртасидаги қитъа биринчилигида эришган биринчи чемпионлиги.
gujum.uz