Нима учун Маккаи мунавварада аэропорт йўқ? Чунки, КАЪБА устидан самолёт учиб ўтиши мумкин эмас. Дарҳақиқат, Маккаи мунавварага бораётган барча зиёратчиларнинг самолёти Жидда шаҳрига қўнади. Нима учун?
Ушбу маълумотдан хабар топган инсонларнинг кўпчилиги Ислом динини қабул қилишмоқда.
КАЪБАИ муаззама — ернинг марказида жойлашган. У ҳеч қандай эътирозсиз ва деформациясиз ернинг ўртасида, марказида жойлашган. Муқаддас даргоҳ тортиш кучининг маркази бўлганлиги сабабли, бутун магнит зарядларини ўз ичига тортиб туради. Ушбу маскан қуёш чиқишининг биринчи нуқтаси. Тортиш кучи юқори даражада бўлганлиги учун КАЪБАИ муаззаманинг устидан самолёт нари турсин, жажжи қушлар ҳам учиб ўта олмайди. Эътибор бериб турсам, қушлар КАЪБА атрофини айланади, бироқ, зинхор устидан учиб ўта олмайди.
Атмосфера босими кучлилиги, ваакум остидаги ҳаво ҳарорати мавдудлиги Бутун Ислом олами учун қибла бўлган Каъбаи муаззамани ўз бағрига олган зиёратгоҳнинг устидан учиб ўтишга тўсқинлик қилади. Бу ходиса илму фан билан исботланган, тасдиқланган.
КАЪБАИ муаззама — ернинг нури! Нур КАЪБАИ муаззамадан таралади, Нур бўшлиқни ва осмону фалакни кесиб ўтади. Еттинчи осмонда Арши аъло билан туташади. КАЪБАИ муаззама айнан Арши аълонинг тагида жойлашган. КАЪБАИ муаззама, қора тош шундайин улуғ жойки, Арши аълонинг сояси! Шунинг учун «АЛЛОҲНИНГ ЕРДАГИ УЙИ»- деб айтилади.
“Қисаси Рабғузий” асаридан: Жаброил фаришта келди, ёрлиқ келтирди: ”Одамларга ҳаж ҳақида хабар бер”. Иброҳим пайғамбар Қуббайс тоғига чиқди. Ва даъват этди: – Эй, одамлар, дархақиқат Оллоҳ таоло сизлар учун бир уй қуриб қўйди. Ва уни зиёрат қилиб туришни буюрди. Бас, зиёратга келинглар.
Ота пуштидаги, Она раҳмидаги мўмину мўминотлар жавоб бердилар: Лаббай, эй, Аллоҳ, лаббай, эй шериги йўқ, лаббай хақиқий мақташликка лойиқ. Неъмат ва ҳукм фақат сенга хосдур. Сенга ҳеч бир шерик йўқдур.
Айтишларича, кимки у пайтда жавоб айтган бўлса, йўқсил бўлса ҳам ҳаж ўтагай. Ким жавоб бермаган бўлса, қанчалик кучли ва бойвачча бўлса ҳам ҳаж ўтамагай”.
Каъбатуллоҳ куну тун гавжум, ҳайратланарли, ҳайбатли, тавсифига тил ожиз. Улуғворлигидан зиёратчилар қадами етганидан саждага бош қўйишади. «Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳи ал-азим!» улуғлашади.
Аллоҳим, эзгу ниятли барчамизни Каъбатуллоҳнинг ҳаж зиёратига етказаверсин! 👇🏻
Р. Зарипова тайёрлади. Муаллиф олган фото суврат