САВОЛ; Бола пули олиш учун оиланинг неча ойлик даромади хисобланиши керак?
ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.
Яъни, болалар нафақаси чиқиши учун даромад хисоблашда сиз қайси ойда ариза берган бўлсангиз ўша ойдан 4 ой орқага қайтилади ва ўша 4 ойдан биринчи уч ой олинади. Масалан, шу февраль ойида ариза берсангиз январь ойи хисобланмайдида ундай олдинги 3 ой, яъни декабрь, ноябрь хамда октябрь ойларидаги даромадингиз хисобланади.