Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида 7-9-июль кунлари бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медални қўлга киритиб, мамлакатимиз бадиий гимнастикаси тарихида илк бор жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилишди.
Беллашувлар якунида Анастасия Сарансева ҳалқа, Мишел Нестерова тасмадаги машқларда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Шуни таъкидлаш керак-ки, бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида юртимиз спортчилари биринчи марта совриндорлар қаторидан ўрин олишди.
Ҳалқа гимнастикасида Тал Франко (Исроил)-биринчи, Амалия Лика (Руминия)-иккинчи, Анастасия Сарансева (Ўзбекистон) га шоҳ супадан учинчи ўрин насиб этди.
Тасма гимнастикасида эса Лилиана Левинска (Полша), Никол Тодорова (Болгария)дан кейинги ўрин юртдошимиз Мишел Нестерова насиб этди.
Ж. Саъдуллаев тайёрлади.