Мустақиллик монументига гуллар қўйилди

0
238
views

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 31 август куни “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Бу монумент она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқимиз шарафига қўйилган обида. У Президентимиз ғояси асосида давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган. Мамлакатимиз ҳаётидаги улкан воқеалар, хорижий ташрифлар чоғида бу ерга гул қўйиш анъанага айланган.

Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here