Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Германияга келди

0
37
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28 сентябрь куни ташриф билан Берлин шаҳрига келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

“Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрангер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун, 29 сентябрь куни Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади.

Ташриф дастуридан ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўрин олган. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.