Коррупцияга қарши кураш – долзарб масала

0
52
марта кўрилган.

Ушбу ҳафтада Коррупцияга қарши кураш Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашининг навбатдаги, 6-йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар берилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий веб сайтида.

Тадбирда Коррупцияга оид жиноятлар бўйича кўрилган ишлар юзасидан статистик маълумотлар, идора ва ташкилотлар фаолияти очиқлигининг таъминланганлик ҳолати ҳамда транспорт ва давлат активларини бошқариш соҳаларида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида масъуллар ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда ҳудудий кенгаш аъзолари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъуллари, бошқарма раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Коррупцияни аниқлашда тизимни рақамлаштириш, инсон омилини самарали натижа бераётганлиги таъкидланди.

Дастлаб, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси, Ёшлар ишлар агентлиги ҳудудий бошқармаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, соҳада амалга оширилаётган ишлари муҳокама этилди.

Шунингдек, йиғилишда, Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 2023-йил иккинчи ярим йиллик иш режаси ҳамда коррупцияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлили муҳокамага қилинди.

Очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, ҳудудий кенгаш фаолияти ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Масъулларга очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, очиқ маълумотларни ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ эълон қилиб бориш билан боғлиқ аниқ вазифалар берилди.

Мазкур тадбирда Antikorr.Uz рахбари Бобур Расулев, ОАВ вакили сифатида иштирок этди ва бу йиғилишни видео тасвирга олди. Ушбу видеони Antikorr.Uz каналида ҳам кўришингиз мумкин.

gujum.uz

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.