Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини Туркиянинг Белек шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Машғулотлар 4-ноябрда бошланган бўлиб, 28-декабрга қадар давом этади. Йиғинга қишки мавсумдаги мусобақаларда қатнашадиган терма жамоа аъзолари жалб қилинган.
Машғулотлар давомида спортчилар жисмоний юкламалар қатори махсус техник ҳаракатлар орқали ўз маҳоратларини кучайтиришмоқда.
gujum.uz