«Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция қабул қилинганига 34 йил тўлди.
Шу муносабат билан Сенатда юртимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган болалар билан учрашув ўтказдик.
Бола ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг соғлиги, сифатли таълим олиши, салоҳиятларини янада ривожлантиришлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, алоҳида эътиборга муҳтож фарзандларимизга давлатимиз томонидан ғамхўрлик кўрсатилмоқда.
Мулоқотимиз давомида болаларнинг фикрларини ҳам эшитдик. Энг қувонарлиси, улар ўзлари тенгдошлари орасида турли сўровлар, таҳлиллар ўтказиб, болаларнинг ҳаётларини яхшилашга доир аниқ таклифларини билдиришди. Албатта, азиз фарзандларимиз фикрларини ўз иш фаолиятимизда инобатга оламиз.
Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти орқали уларни фаолиятимизга жалб қилишга ҳам келишиб олдик.