Мамлакатимизнинг етти нафар ёш боксчиси ярим финалда ғолиб

0
114
views

Арманистонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари ортда қолди.

Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар вакили баҳс олиб борди ва уларнинг  етти нафари финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ҳамюртларимиздан  Мафтуна Мусурмонова,  Севара Маматова, Мафтуна Янгиева,  Собирахон Шаҳобиддинова,  Ферузжон Саъдуллаев, Ҳикматилло Ўлмасов,  Ислом Салиҳов финал жангларида қатнашиш шарафига эришдилар. Чемпионлик жанглари 3-4-декабрь кунлари ўтказилади.

 Ушбу мусобақани  Абдураҳмон Маҳмуджонов,  Акбар Аҳмадов,  Ҳусан Қаҳҳоров,  Норбек Абдуллаев эса бронза медали билан якунлашди.

GUJUM. UZ

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here