Ўсмир боксчиларимиз жаҳон чемпионатини учинчи ўринда якунлашди

0
84
марта кўрилган.

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати якунланди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Арманистондан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Сўнгги кун дастурида ўтказилган финалларда рингга кўтарилган 3 та боксчимиз ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. 

Олтин медал соҳиблари:  Севара Маматова, Собирахон Шаҳобиддинова, Ферузжон Саъдуллаев ва  Ислом Салиҳов.

Кумуш медал  Мафтуна Мусурмонова,  Мафтуна Янгиева ва  Ҳикматилло Ўлмасовга насиб қилди.

Бронза медални  Абдураҳмон Маҳмуджонов,  Акбар Аҳмадов,  Ҳусан Қаҳҳоров ва  Норбек Абдуллаев қўлга киритишди.

GUJUM. UZ cайти таҳририяти  жаҳон чемпионатида қўлга киритилган улкан натижа билан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат бокс федерацияси, мураббийлар штаби ва ёш боксчиларимизни самимий қутлайди.

Албатта, ушбу ютуқлар мамлакатимизда болалар спортига берилаётган эътиборнинг самарасидир.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.