Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 2023-йил давомидаги фаолиятида коррупцияга қарши курашиш механизмлари қай даражада самарали амалга оширилгани баҳоланди.
Бу йил 95 та давлат ташкилоти, жумладан, 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланди.
Баҳолаш натижаларига кўра, мазкур ташкилотларнинг фаолият самарадорлиги қуйидаги тоифаларга ажратилди:
42 таси – яхши(81 — 100 балл).
38 таси – қаниқарли (55-80 ball)
15 таси – қониқарсиз (55 баллдан паст).
Таҳририятдан: Ижтимоий тармоқларда ушбу рақамларга муносабат билдирилган. Улардан бирида шундай дейилади: Энг коррупцион деб баҳоланган ташкилотлардан бири — ОЛИЙ ТАЪЛИМ БИРИНЧИ ЎРИННИ ХЕЧ КИМГА БЕРГИСИ ЙЎҚ😅 Дарҳақиқат, ушбу муносабатда таълим масаласи на фақат давлатнинг, жамиятнинг, балки, ҳар бир оиланинг дарди эканлиги ифодаланган десак бўлади. Биз кейинги йил коррупциявий ҳолатларнинг камайишига умид қиламиз. Ошкоралик яхшида…
gujum.uz