Коррупциянинг олдини олиш долзарб масалалардан биридир

0
66
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги тўртинчи йиғилиши 29 апрель куни бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳридаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъуллари ҳамда туман ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Тошкент шаҳар аҳолисининг бандлигини таъминлаш жараёнида содир бўлаётган иқтисодий ва маънавий коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлари тўғрисида Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Р. Инагамов ҳисобот берди ва тингловчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишига, аниқланишига, уларга чек қўйилишига, уларнинг оқибатларини ҳамда уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Р. Очиловнинг ҳисоботи эшитилиб амалга ошираётган ишлари муҳокама этилди.

Мазкур йиғилишда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Ш. Т.  Иргашев ҳамда Шайхонтоҳур тумани ҳокими Б. Э. Захидовнинг коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботлари ҳам тингланди.

Кенгаш йиғилишида Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Р. Қ. Фозилов коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, бу борада юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, тизимдаги ишларни намунали ҳамда самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлари тўғрисида ҳисобот берди ва тингловчиларнинг кўплаб муаммовий саволларига жавоб берди, фикр алмашилди.

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи  Б М.Мирзаевнинг ҳисоботи тингланиб, коррупцияга қарши курашишда ёшларнинг ўрни ва масъулиятини ошириш, уларда ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди, муҳокама этилди.

Йиғилишда тадбир иштирокчилари томонидан юқорида муҳокамага қўйилган    соҳалардаги камчиликлар айтиб ўтилди ва уларни бартараф этиш тўғрисида мунозаралар бўлди, тегишли топшириқлар ҳам берилди.

Кенгаш мажлиси охирида йиғилиш раиси Э. С. Туляковнинг жамиятда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш тўғрисидаги ахбороти кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.