Ўзбекистон Президенти АҚШ компанияларининг мамлакатимиздаги бизнесини кенгайтириш режаларини муҳокама қилди

0
61
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлиси доирасида Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Учрашувда “Air Products”, “CNH Industrial” ва “Silverleaf” компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларида юқори даражага эришилгани ҳамда палата мамлакатларимиз савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётгани таъкидланди.

Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми барқарор ошмоқда, энергетика, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Кэролин Лэмм АҚШ ишбилармон доиралари номидан давлатимиз раҳбарига икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигига шахсан эътибор қаратаётгани ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Америка тадбиркорларининг Ўзбекистондаги фаолиятни кенгайтириш, молиявий инструмент ва механизмларни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибани жорий этиш ҳамда турли тармоқларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режалари муҳокама қилинди.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида АҚШнинг пешқадам компания ва банклари иштирокида бизнес форумини ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.