Кеча халқаро гимнастика федерацияси (FIG) нинг Лозаннадаги штаб-квартирасида 2017 йил якунларига кўра энг яхши 10та федерация рўйхати эълон қилинди.
Халқаро федерация таркибига кирувчи 148 та миллий ташкилотлар ичида Ўзбекистон гимнастика федерацияси олтинчи ўринда қайд этилди.
Ушбу бахолашда турли мезонлар ҳисобга олинди. Биринчи навбатда мамлакатда гимнастика ривожланишига эътибор қаратилди. Шунингдек, халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил қилиш, ҳакам ва мураббийларимизнинг Халқаро гимнастика федерацияси тадбирларидаги фаол иштироки, ўзбек гимнастикачиларининг мусобақалардаги муваффақиятлари бунда роль ўйнаган.