Ўзбекистонлик велоспортчилар Бирлашган Араб Амирликларида ташкил қилинган халқаро мусобақада иштирок этдилар.
Бирлашган Араб Амирликларининг терма жамоаси билан ўтказилаётган қўшма ўқув-йиғин машғулотлари доирасида 2 февраль куни ўтказилган Халқаро турнирда Ўзбекистон велосипед спорти терма жамоаси спортчилари иштирок этишди.
Қизғин муросаларга бой кечган пойгада ҳамюртимиз Семён Севастьянов биринчи босқич пойгасида белгиланган 100 км масофани биринчи бўлиб босиб ўтди ҳамда биринчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Ўзбекистон велосипед спорти терма жамоаси спортчилари ҳамда мураббийлари жорий йил 14 январь куни БАА велосипед спорти федерацияси таклифига кўра қўшма ўқув-йиғин машғулотлари ўтказишга жўнаб кетишганди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати