Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқалари билан биргаликда икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этдилар.
Ўзбек ва озарбайжон халқларини умумий тарихий илдизлар, ягона дин, ўхшаш маданият ва урф-одатлар боғлаб туради.
Президентларнинг иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли халқларимиз янада яқинлашди, давлатлараро муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилди.
Ўзбекистонда ҳам, Озарбайжонда ҳам икки мамлакат маданият арбобларининг ижодига катта ҳурмат ва меҳр билан қарашади. Президентлар фармони билан, афсонавий хонандалар Фаррух Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига «халқ артисти» фахрий унвонлари берилди.
Концерт ўзбек ва озарбайжон халқларининг кўп асрлик дўстлиги, уйғун анъана ва қадриятларининг яна бир бор намоён этди.
Истеъдодли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларда маданиятларимизнинг бойлиги ва ранг-баранглиги, шу билан бирга, муштараклиги ва ўзига хослиги мужассам бўлди.