БРИКС саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бирлашманинг Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Ушбу нуфузли кўп томонлама молиявий институт билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Таълим ва технологик ривожланиш соҳасидаги дастур ва лойиҳалар, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, саноат, инфратузилма ва логистикани модернизация қилиш, рақамлаштириш, энергетика ва коммунал тармоқлар шерикликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.
Ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини тузишга келишиб олинди.