Заковат ва ҳикмат: Минг дирҳамга сотилган либос

0
5
марта кўрилган.

Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотадиган аёлга дуч келди.

– Эй сен, нима сотяпсан? – cўради у.

– Ёғ сотяпман, жаноб. – жавоб қилди у.

– Ёғингни кўрсатчи! – яна дағал гапирди у.

Аёл бошидаги идишини тушираётганида хоридорнинг чиройли кийимига  бир томчи ёғ сачради. Ғазаби келиб: Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! — деди.

– Кечиринг, жаноб. Бехосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? – узрли гапирди.

– Тўламагунингча кетмайман!.

– Қанча туради, кийимингиз, жаноб? – сўради аёл.

– Минг дирҳам!

– Шунча пул менда нима қилсин?

– Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом! 

– Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени шарманда қилманг! –ялинди аёл.

У киши аёлга дағдаға, жанжал қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан сўради. У воқеани айтиб берди.

– Мен бераман, ўша маблағни! – деди, ва минг дирҳам санаб узатди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланганди. Йигит ундан сўради: кўнглингиз жойига тушдими?

– Нима демоқчисан? – қўпол гапирди у.

– Кийимнинг пулини олдингизми? .

– Ҳа, олдим! 

– Кийим қани? – сўради йигит.

– Нима? – ҳайратланди  у.

– Сизга кийимларингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! – деди йигит.

– Яланғоч кетаманми? – яна ажабланди у.

– У ёғи билан ишим йўқ .

– Кийимни бермасамчи? – деди.

– Унда пулини беринг! – жавоб қилди йигит.

– Минг дирҳам — а? – деди.

– Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! – деди.

– Минг дирҳам, бердинг-ку? – деди киши

– Уни икки минг дирҳамга сотамиз! – жавоб қилди йигит.

– Жуда кўпку?

– Қимматлик қилса, марҳамат, хоҳишингиз. Кийимни беринг!

– Мени шарманда қилмоқчимисан? – деди.

– Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку?

– Бу — зулм, – деди киши.

– Зулм ҳақида сиз гапиряпсизми?! – деди йигит.

Кибрли киши хижолат бўлиб, бошини эгди. Пулни йигитга қайтариб, аёлни кечирди.

Йигит у пулларни аёлга ҳадя қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.

Воқеадан хулоса шуки, муаммоларнинг ечими ақл ва заковват. Баъзида қурбонлик талаб қилади. Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туриш имоннинг ўта заифлигидан далолатдир. Мазлумларни қўллаш баъзан арзимас ишдек туюлар, бироқ , жабрдийда учун унутилмас ёрдам бўлади. Кибр кишини бошқалар олдида инсонийлик қийматини, обрўсини туширади. Гуноҳга сабаб бўлади.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.