Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

0
45
марта кўрилган.

25 январь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ташриф билан мамлакатимизда бўлди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги «Амирсой» курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти билан норасмий учрашув ўтказди.

Етакчилар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Қирғизистон Президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Қирғизистонда мамлакатларимизнинг ноёб геоландшафти ва хилма-хил табиатини ҳисобга олган ҳолда курорт-рекреация марказларини ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.