Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш институтида Сунъий интеллект кафедраси очилди

0
14
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-февралдаги “Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-62-сон қарорида белгиланган устувор вазифалардан бири иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш тизимини тижорат банклари, молия ва солиқ органлари ҳамда йирик хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда ривожлантиришга қаратилган. Шу муносабат билан, мазкур қарор ижросини таъминлаш доирасида Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш институтида Тошкент давлат иқтисодиёт университети Сунъий интеллект кафедрасининг филиали очилди.

Тадбирда ТДИУ ўқув ишлари бўйича биринчи проректори С.Меҳмонов бошчилигида Сунъий интеллект кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Шунингдек, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти директори А.Кадиров бошчилигида илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Ахмедов ҳамда Академик М.Камилов ва бошқа етакчи илмий ходимлар қатнашди.

Мазкур филиалнинг очилиши мамлакатимизда сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасида кадрлар тайёрлашда янги босқични бошлаб беради. Кафедра филиали замонавий таълим методикалари, илғор технологиялар ва халқаро тажрибага асосланган дастурларни жорий этиш орқали иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши учун юқори малакали мутахассисларни етиштиришга хизмат қилади.

Очилиш маросими доирасида иштирокчилар томонидан сунъий интеллект соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ва академик ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, томонлар ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу меморандум доирасида томонлар мазкур лойиҳа иқтисодиётнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшишини таъкидлашди.

 ТДИУ Ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.