Ўзбекистон Президенти «Agility Logistics» компанияси раисини қабул қилди

0
38
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрида «Agility Logistics» компанияси раиси Хенади ал-Солиҳ билан учрашув ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

1979 йилда ташкил этилган трансмиллий логистика компанияси бу соҳада дунёнинг энг йирик корхоналаридан бўлиб, 70 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритмоқда. Авиация хизматлари, саноат омборлари, логистика парклари, хизматларни рақамлаштириш каби йўналишларда иш олиб бормоқда.

Учрашувда Кўрфаз мамлакатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини самарали етказиб бериш учун Ўзбекистонда қўшма логистика марказини ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳага алоҳида эътибор қаратилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.