Ўзбекистон Президенти «Action Group Holdings» компанияси раҳбари билан учрашди

0
57
views

Расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрида «Action Group Holdings» компанияси раҳбари Шайх Муборак ас-Сабоҳни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

1998 йилда ташкил этилган холдинг фаолияти кўчмас мулк, нефть саноати, ахборот технологиялари, логистика, қурилиш, таълим, консалтинг ва савдо соҳаларини қамраб олади.

Давлатимиз раҳбари «Action Group Holdings» компаниясининг Ўзбекистонда гидроэлектр станциялари ва ижтимоий уй-жойлар қуриш, минерал ресурсларни қайта ишлаш бўйича режаларини маъқуллади.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here