Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Икки мамлакат етакчилари ҳузурида ташриф давомида имзоланган қуйидаги ҳужжатлар алмашилди:
— Фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисида битим;
— Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Ёшларга оид сиёсат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
— дипломатик академиялар, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва аҳдлашувлар ҳамда бошқа ҳужжатлар.