Ўзбекистон Президенти ШҲТ бош котибини қабул қилди

0
28
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ушбу нуфузли ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган умумий хавф ва хатарларга қарши курашишда амалий саъй-ҳаракатларни кенгайтириш, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик тамойиллари асосида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳим экани таъкидланди.

Самарқанд саммитида бошланган ШҲТ фаолиятини модернизация қилиш жараёнини давом эттириш, жумладан, ташкилотнинг барча тузилмалари фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

«Янги иқтисодий мулоқот»ни ривожлантириш концепцияси ва мамлакатимизнинг бошқа қатор ташаббусларини амалга ошириш зарурлиги қайд этилди. Булар савдони соддалаштириш тўғрисидаги битим, электрон тижорат дастури, инвестицияларни рағбатлантириш чора-тадбирлари, логистикада рақамлаштириш режаси, «ШҲТ келажак технологиялари» дастури, Озиқ-овқат хавфсизлиги атласи ва бошқаларни қабул қилишдир.

Шунингдек, Хитойда бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.