Россиянинг Подольск шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Собиқ иттифоқ чемпиони В.Г.Ивлев соврини учун X халқаро турнир ўтказилди.
Мусобақаларда Россия, Туркия, Белорусь ҳамда Ўзбекистон мамлакатларидан спортчилар иштирок этдилар. Турнир якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3та кумуш, 3та бронза медалларини қўлга киритдилар.