Turkish Open. Никита Рафалович кумуш медаль соҳиби

0
143
марта кўрилган.

Таэквондочиларимиз Истанбул шаҳрида ўтказиладиган «Turkish Open» мусобақасида қатнашиб, кеча Жасур Бойқўзиев бошчилигидаги йигитларимизнинг асосий қисми мусобақадаги иштирокини ўтказди. 

Терма жамоамиз аъзолари ичида -74кг вазн тоифасида жангларда қатнашган Никита Рафалович барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда, жароҳатига қарамай, финалга етиб борди. Афсуски, ҳамюртимиз жароҳат сабаб ҳал қилувчи жангда хорватиялик рақибга қарши жангга чиқа олмади. Шу тариқа, Никита «Turkish Open» турнирида кумуш медаль соҳибига айланди.
 
Баҳсларда иштирок этган Шуҳрат Салаев чорак финалгача, Ниёз Пўлатов ва Сардор Тоировлар учинчи босқичгача етиб бордилар.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.