Олимлар Хатчинсон-Гилфорд синдроми касаллиги бўйича хулосага келди

0
428
марта кўрилган.

Хатчинсон-Гилфорд синдроми ген мутациясига боғлиқ бўлиб, у 2-3 ёшдаги болаларда пайдо бўлиши мумкин бўлган ноёб генетик касалликдир. Бундай касаллиги бўлган боланинг териси тез қарийди, сочи тўкилади ва суяк массаси йўқолади. Маълумотларга кўра, дунёда 65 нафардан ортиқ бола ушбу касалликка чалинган, дея хабар берилади uza.uz сайтида

Америкалик олимлар Хатчинсон-Гилфорд синдроми бўлган болалардаги ҳужайра функцияси механизмини ўрганиш асосида бу касаллик сабабларини аниқлади, деб хабар беради РИА Новости.

Унга кўра, организмнинг эрта қариши ҳужайра бўлиниши ва иммунитет тизими ишлашининг бузилгани билан боғлиқ экан. Бу АҚШдаги Сент-Луис университети тадқиқотчиларининг хулосаси. Аммо бу жараён D витамини ёрдамида ижобий томонга ўзгариши, яъни у ҳужайранинг ҳолатини яхшилаши ва ёшартириши ҳам мумкин. 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.