Ассалому алайкум!
Ҳурматли юртдошлар, “Gujum.uz” сайтининг “Беғараз совчилик” рукнига хуш келибсиз. Азалдан кўпгина халқларда совчилар эл ичида ҳурмат-эътиборли кишилар бўлишган. Ҳозирги тезкор ахборот асрида ёшлар билим олиш, ўқиш ва иш билан банд бўлиб, айрим ҳолатларда вақт ўтказганини сезмай ҳам қолишади. Баъзан йигит ва қизларнинг ўзаро танишиб, оила қуришига катталарнинг ҳаётий таржибаси, ёрдами зарур бўлади. Оллоҳ инсонни жуфт қилиб яратган. Ҳар бир инсон оила бағридагина ўзини тўкис бахтли ҳис қилади. Шунинг учун ҳам кексаларимиз дуога қўл очганларида ёшларга қарата “бахтларинг бекам, бағирларинг бутун бўлсин” дея эзгу тилак билдиришади. Биз ҳам яхши ният билан ўз бахтини излаб юрганларга беминнат хизмат қилишга бел боғладик.
Аммо, биз холис ният билан қонуний оила қуриш ниятида бўлган фуқароларгагина амалий кўмак берамиз. Кимдир ҳаёт зарбаларига учраб, тақдири айро тушган бўлса, барча расмий ҳужжат (паспорт, ажрашганлик ёки ўлим гувоҳномаси)дан нусхаларни бизга тақдим этишлари зарур. Бизнинг шиор — “Сон эмас, сифат муҳим”. Энг муҳими биз юз киши билан ишламайлик, ўн киши билан ишлайлик ва натижа аъло даража бўлиб, жамиятимизнинг бошланғич буғини бўлган намунали оила вужудга келсин. Бизга мурожаат этганларнинг шодон чеҳраларини кўриб, ўзимиз ҳам қалбимизда бу улкан бахтни ҳис этайлик.
МУРОЖААТЛАР:
Э – 1. Тошкентда яшовчи асли хоразмлик оила. Ёши 19 дан 23гача бўлган, маълумоти олий, тил биладиган ва бўйи 160дан 170гача бўлган келинликка номзод излаяпти.
Э – 2. Тошкент вилоятида яшовчи 40 ёшли ажрашган эркак оила куриш ниятида. Оиласининг таъминоти учун барча шарт-шароити мавжуд.Ўзи ўрта-махсус маълумотга эга.
Э – 3. 34 ёшли уйланмаган, асли қорақалпоғистонлик ўзбек йигит бўйи 170 см кам бўлмаган ва инглиз тилини яхши биладиган қизга уйланиш ниятида. Бўлажак куёв Тошкент шаҳрида тугилиб ўсган. Нуфузли жойда ишлайди. Келажакда рафикасининг ҳам ўзи билан ишлашини орзу қилади. Келинликка номзод кизларнинг республиканинг қайси ҳудудида яшашининг аҳамияти йўқ.Йигит ёшига нисбатан анча ёш кўринади ва у спортчилардек қадди-қоматга эга.
Э – 4. Асли хоразмлик 26 ёшли, олий маълумотли йигитнинг онаси 19-25 ёшли, олий маълумотли юртдош қизни келинликка излаяпти. Йигит Тошкентда туғилиб ўсган.
А – 1. Самарқанд шаҳрида яшовчи 34 ёшли, бир нафар қизчаси билан ажрашган аёл ўзига муносиб зиёли йигитга турмушга чиқиш ниятида. Келинликка номзод олий маълумотли.
А – 2. Сурхондарёлик 30 ёшли,ўкитувчи қиз ўзига муносиб йигитга турмушга чиқиш ниятида.
А – 3. 35 ёшли наманганлик, олий маълумотли қиз Наманган ёки Тошкентда яшовчи зиёли йигитга турмушга чиқиш ниятида.
А – 4. Бухоро вилоятида яшовчи 27 ёшли, бир нафар ўғилчаси билан ажрашган тикувчи қиз меҳрибон инсонга турмушга чиқиш ниятида. Ҳозир у ота-онаси билан яшайди.
А – 5.Тошкент шаҳрида яшовчи, 26 ёшли, олий маълумотли, қорақалпоқ қиз асли нукуслик бўлган йигитга турмушга чиқиш ниятида.
А – 6. Асли хоразмлик, хозирда Тошкент шаҳрида яшовчи, олий маълумотли, нуфузли муассасада ишловчи 38 ёшли қиз ўзига муносиб йигитга турмушга чиқиш ниятида.
А – 7. Асли фаргоналик, олий маълумотли, 26 ёшли инглиз тили ўқитувчиси ўзига муносиб инсон билан оила қуриш ниятида. Келинликка номзод қиз Тошкент шаҳрида яшайди.
А – 8. Тошкент вилоятида яшовчи бир нафар қизчаси бор 36 ёшли ўқитувчи аёл инсоф-диёнатли, болажон эркак билан оила қурмоқчи.
А – 9. Кашкадарёлик 7 ёшли қизчаси бор 35 ёшли тикувчи аёл самимий инсонга турмушга чиқмоқчи.
Э – 5. Республиканинг қайси ҳудудидан бўлса ҳам инглиз тилини яхши биладиган ва миллатидан қаътий назар(фақат мусулмон қиз), қадди- қомати келишган ҳамда бўйи 170 смдан кам бўлмаган 18-34 ёшгача бўлган қиз келинликка қидирилмоқда. Куёв бўлмиш уйланмаган ва Тошкентда яшайди. Унинг уй-жойи ва иши тайин.
А – 10. Тошкентлик, буйи 176 см, 25 ёшли, инглиз тили ўқитувчиси, европача тарбия кўрган қиз ўзига муносиб хонадонга келин бўлиш ниятида.
А – 11. Тошкентлик, 27 ёшли бир нафар қизчаси билан ажрашган аёл уйим-жойим дейдиган эркакка турмушга чиқмоқчи.
А – 12. Тошкентлик 50 ёшли аёл (ёшига нисбатан анча ёш кўринади) ўғил-қизларидан тинган, иймонли инсон билан оила қуриш ниятида.
А – 13. Асли фаргоналик 21 ёшли қиз Тошкентда ота-онаси билан яшайди. Хозирда ўқув марказида мутахассис бўлиб ишлайди. У ҳам ўзига муносиб йигит билан оила қурмоқчи.
А – 14. Тошкент шаҳрида яшовчи асли водийлик 26 ёшли тарбиячи қиз ўзига муносиб оила фарзанди билан умр йўлларини боғлаш ниятида.
А – 15 -16. Сирдарё вилоятида яшовчи 37 ва 39 ёшли турмушга чиқмаган ҳамшира опа-сингиллар ҳаётда ўз ўрнини топган йигитларга турмушга чиқиш ниятидалар.
Э – 6. Қўшкўпирлик 69 ёшидаги олий. Маълумртли, ўзбек бева киши (бўйи 176 см вазни120) нафақада бўлса ҳам меҳнат билан банд, оилавий паррандачилик фермасани кузатади, фарзандларига маслахатчи. Фарзандлари мустақил ҳар бири ўз уй-жойига эга. ТУЙДАН КЕЙИН ЯШАШ ЖОЙИ: Уйда ёки фермада барча кулайликлар билан (газ, свет, иссиқ ва совуқ сув, душ, ванна унитаз, канализация, автомат кир ювиш машинаси). У ўзига 45-55 атрофларидаги рафиқа излаяпти
Э – 7. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи, аммо, ҳозир тақдир тақозоси билан ижарада яшовчи, ажрашган, 35 ёшли келишган, зиёли йигит ўзига муносиб умр йўлдоши қидирмоқда. Бўлажак рафиқасининг 1-2 фарзанди бўлиб, ёши 35-40 атрофида бўлса ҳам рози.
Э – 8. Пойтахтда доимий рўйхатда турувчи ва ўз уй — жойига эга, 59 ёшли тожик миллатига мансуб эркак 35-40 ёшли тожик аёлга уйланиш ниятида. Келажакда яна фарзандлар кўришни истайди.
А – 17. Турмушга чиқмаган, 35 ёшли жиззахлик чевар қиз 30-50 ёшли, ажрашган ёки бева эркакка турмушга чиқиш ниятида. Фарзандлари бўлса ҳам рози. Ҳозирда у пойтахтда укаси билан яшайди.
А – 18. 35 ёшли хоразмлик турмушга чиқмаган, олий маълумотли қиз 30-45 ёшли эркакка турмушга чиқиш ниятида. Ҳозирда у Тошкент шаҳрида нуфузли идорада ишлайди.
А – 19. Сирдарёлик 35 ёшли турмушга чиқмаган қиз 30-40 ёшли эркак билан оила қуриш ниятида. У ҳам ҳозирда пойтахтда ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишлайди.
Ушбу абонентлар кимдадир қизиқиш уйғотса (97) 745-66 21 рақамига телефон қилинг
Гулширин.