Ўзбекистон Республикаси Президенти «Росатом» давлат корпорацияси бош директорини қабул қилди

0
132
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган «Росатом» атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилдии, дея хабар берилади prezident. uz сайтида.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли серқирра ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётган олий ва юқори даражадаги мулоқотлар мунтазамлик касб этганини чуқур мамнуният билан қайд этди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми жадал ортиб бормоқда, биргаликда инвестиция, энергетика, саноат, транспорт ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда, изчил ҳудудлараро мулоқот йўлга қўйилган, маданий-гуманитар алмашувлар фаоллашди.

Музокарада фан ва юқори технологиялар соҳасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, икки мамлакат илмий-тадқиқот институтлари ва инновация марказлари ўртасида, жумладан, ўтган йили имзоланган Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим доирасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма дастур ва лойиҳалар доирасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

«Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси раҳбариятининг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Россия мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида энергетика секторида кенг кўламли шериклик ва ўзаро фойдали илмий-технологик ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлиги ва бунга тайёрлиги алоҳида қайд этилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.