ГИМНАСТИКА – ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ ТИМСОЛИ

0
578
марта кўрилган.

Афрўза Йўлдошева эндигина ўн бир баҳорни қаршилади. У пойтахтимиздаги 110- мактаб ўқувчиси. Жажжилигидан гимнастикага қатнашган бу қизчанинг турмуш тарзи ирода тимсоли десак арзийди. Ҳаёти катталарга хос – интилишларга, изланишларга, самарали меҳнат-у ютуқларга тўла. Зеро, мактабда аъло баҳоларга ўқиш ва спортда ютуқларга эришишнинг ўзи бўлмайди.

Афрўза  икки марта халқаро чемпионат ғолиби бўлиб, турли беллашувларда қирқдан ортиқ медал ва сертификатларни қўлга киритган.

Россиянинг  Москва шаҳрида ўтказилаётган «Московский май» дея ном олган халқаро турнирда 300 нафардан ортиқ спортчи қаторида бизнинг гимнастикачилар ҳам қатнашиб, ўзларининг гўзал ва нафис ҳаракатлари билан гуруҳ ҳисобида ғолибликни қўлга киритдилар. Спорт усталигига номзод Афрўза эса гуруҳда  энг кўп натижага эришган қизлардан бири бўлди.

Ҳали олдинда яна якка беллашувлар турибди. Ана шу мусобақада ҳам юртимиз гимнастикачиларига, жумладан Афрўзага ҳам омадлар тилаб қоламиз.

 Раъно ЗАРИПОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.