Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича халқаро «Губернатор кубоги» бўлиб ўтмоқда.
Унда юртимиздан ўн нафар боксчи қатнашиб, ярим финал якунларига кўра, етти нафари ҳал қилувчи жангларга йўлланма олди. Эътиборлиси, -56кг вазн тоифасида икки боксчимиз олтин медаль учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиб оладилар.
Ж. Саъдуллаев