Германия Элчиси билан учрашув

0
295
марта кўрилган.

2018 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш ишига кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг амалий масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.