Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 27 сентябрь куни Душанбе шаҳрида учрашув ўтказди.
Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни ташрифи билан қутлади. Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи натижалари юқори баҳоланди. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.