Афсонавий футбол юлдузи Эдсон Арантес ду Насименту — Пеле 82 ёшда вафот этди.
У 2021 йилдан бери йўғон ичак саратони ҳасталиги билан курашиб келаётган эди.
Пеле Бразилия терма жамоаси таркибида уч бор Жаҳон чемпионлигини қӯлга киритган…
Телешоулардан бирида яна бир спорт оламининг юлдузи Мародона: — Мен доим сиз билан коптокни бошимиз узра ўйнашни орзу қилганман, — дея мурожаат қилганди. Унга жавобан Пеле шундай деган: — Бу орзуни ҳозироқ амалга оширамиз!
Энди буюк футболчилар осмонларда мангу бирга бўлишади.
Таҳририятдан: Ижтимоий тармоқлардаги ушбу сатрларни ўқир эканмиз, тарихда ва жамоада шахснинг ўрни беқиёс эканлигини ҳис қиламиз. Улар тўп сурган команда, уларнинг юрти уларнинг номи билан дунёга машҳур бўлиб кетди…..Спорт ишқибозлари қалбидан ўрин олган буюк спортчиларнинг охирати обод бўлсин.