Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 120 миллион нафардан ошди

0
307
марта кўрилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 119 миллион 603 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 649 мингдан зиёд киши вафот этган (15.03.2021 йил Европа вақти билан соат 17:05 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 391 231 янги ҳолати аниқланди, 7 110 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 08:25 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 120 миллион 217 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 660 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,115 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (11,439 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,385 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,400 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,258 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 52 261, Бразилияда 76 178, Ҳиндистонда 26 291, Россияда 9 437, Буюк Британияда эса 4 618 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.